Янги "Cobalt" двигателининг овози бутун маҳаллани тутди

    Мамлакатимизда 20 октябр 2020 1317

    Автомобиллар бозоридан автоулов харид қилиб чув тушган харидорлар ҳақида кўп эшитганмиз, гувоҳи бўлганмиз. «Олибсотарлар»нинг мақтаб таклиф қилган «камчиликсиз» автомашиналари кейинчалик «ҳунар» кўрсата бошлайди.

    Шу учун кўпчилик янги автомобиль харид қилишни афзал билса керак. Аммо автосалондан харид қилинган янги машиналар хар доим хам сифатли ва нуқсонсиз деб бўлмайди!

    Вобкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро Шаропов Носир ҳам не-не ниятлар билан автосалондан "Cobalt" русумидаги автомобилни харид қилган эди. Асраган кўзга чўп тушади деганларидек, авайлаб минаётган автоуловида нуқсон сезилади. Двигателида кучли шовқин пайдо бўлиб, тез орада бу ёқимсиз товуш етти маҳаллага етадиган даражада кучайди. Бу ҳолдан таъби хира тортган истеъмолчи ёрдам сўраб, Бухоро вилоят Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилган.

    Бирлашма мутахассиси Қ.Қулиев ва Вобкент туман ИҲҲҚ жамияти раиси Ф.Рустамов ҳамкорлигида ҳолат яқиндан ўрганилди ва "GM Uzbekistan" AЖ га хат билан мурожаат қилинди. Махсус мутахассислар ва ҳуқуқшунослар жалб қилингач, муаммо истеъмолчи фойдасига ҳал этилди. Носоз автомобиль ишлаб чиқарувчи заводга жўнатилиб, тўлиқ таъмирлаб берилди. Яна бир истеъмолчининг қонуний ҳуқуқлари тикланди.

    Амирхон Аҳмадов,

    Ўзбекистон ИҲҲҚЖФ Бухоро вилояти ҳудудий бирлашмаси раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари ,

    Матбуот-ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш сектори бошлиғи

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates