Янги ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда парвозга рўйхатдан ўтишга рухсат берилади

    Ички йўналишдаги рейсларга рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг (ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ҳарбий гувоҳнома ва бошқалар) якуний рўйхатини идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланмоқда.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги «Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш ва тартибларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 389-сон қарорига асосан янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақомига эга.

    «Uzbekistan Airports» тасарруфидаги аэропортларнинг фаолияти республика транспорт соҳасига оид ҳужжатлар, жумладан, ўзгартиш ва қўшимчалар билан тартибга солинади ҳамда юқори вазирлик ва идоралар томонидан ижро учун юборилади.

    Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирда аэропортларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинадиган ва йўловчиларга улардан фойдаланган ҳолда ички йўналишдаги рейсларга рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг (ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ҳарбий гувоҳнома ва бошқалар) якуний рўйхатини идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates