Икки вилоятда "права" олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

    Жиззах ва Хоразм вилоятларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Б. 5 нафар фуқарога гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига фуқаро С.М.дан 2 400 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Дўстлик туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ж. фуқаро Ф.Б.га ўзини Жиззах шаҳридаги “Д.Ш.” МЧЖ автомактаби инструктори деб таништириб, унга “В.С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates