Янги ўқув йилидан умумтаълим мактабларига хорижий нашриёт дарсликлари жорий этилади

    2022-2023 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларига Кембриж нашриётинг жами 45 номдаги Инглиз тили ва Информатика дарсликлари жорий этилади.

    Халқ таълими вазирлиги Aмерика Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Aгентлиги (USAID) билан ҳамкорликда амалга ошираётган “Ўзбекистон Баркамоллик учун Таълим дастури” лойиҳаси доирасида Кембриж нашриёти томонидан ишлаб чиқилган жами 45 номдаги, 1-11 синфлар учун Инглиз тили ҳамда 5-11 синфгача Информатика ва ахборот технологиялари фанлари дарсликлари маҳаллийлаштирилиб, ўзбек тилига таржима қилинди.

    Натижада Ўзбекистонда 6,5 миллион нафардан зиёд ўқувчилар юқори сифатли дарсликлардан, ўн минглаб ўқитувчилар эса юқори сифатли қўлланмалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

    Кембриж нашриёти томонидан ишлаб чиқилган 10 миллион доллар қийматидаги 385 минг дона ўқув-методик мажмуалар дарслик, машқ дафтари ва ўқитувчилар учун қўлланмалардан иборат.

    Кейинги ўқув йилидан бошлаб1-6-синфлар учун инглиз тили фани бўйича Кембриж нашриёти томонидан ишлаб чиқилган “Guess what” дарслиги, 7-11-синфлар учун “Prepare” номли дарслик ҳамда Информатика ва ахборот технологиялари бўйича умумий ўрта таълим мактабларининг 5-11-синфлари учун мўлжалланган дарслик жорий қилинади.

    Aйни дамда дарсликлар Сирдарё ва Наманган вилоятларида, жами 208та мактабда тажриба-синовдан ўтказиляпти.

    — Ўқитувчилар учун ушбу юқори сифатли қўлланмалар ва дарсликлар Ўзбекистоннинг таълим тизимига билимли ва иқтидорли ҳамда ҳаётда муваффақиятга эришишга имкон берувчи, танқидий фикрлайдиган, муаммоларни ҳал қиладиган ва амалий кўникмаларга эга бўлган битирувчиларни етиштиришга ёрдам беради, — дейди Халқ таълими вазирлигининг Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов. — Биз USAID билан ушбу пилот дастур доирасида ҳамкорлик қилишдан хурсандмиз. Мазкур дастур мамлакат бўйлаб ўқув-методик мажмуаларни тарқатишга тайёргарлик кўриш жараёнида юқори сифатли материалларнинг таълим жараёнига таъсирини баҳолаш имконини беради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates