“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари ўтказилади

    Мамлакатимизда 31 октябр 2020 6062

    Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказиш, жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида аҳолининг барча қатламларини тўла қамраб олиш, маҳаллаларда арзонлаштирилган нархларда кутубхоналар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов пандемия давридадавлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бунда биринчи навбатда эҳтиёжманд қатлам вакилларига катта эътибор қаратиш мақсадида “Темир дафтар” ҳамда ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш йўлга қўйилганлигини таъкидлади. Шунингдек, мазкур ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ҳар бир киши ҳаёти, фарзандлари келажагига таъсирини тушунтириш, бу борадаги ишларни “маҳаллабай” ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни самарали ижроси бўйича тизим мутасаддиларига алоҳида вазифалар юклатилганлигини айтиб ўтди.

    Унга кўра, бир йил давомида ҳар ойда барча туманлар ва шаҳарларда ҳамда маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказилади. Ҳар бир тадбир мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, янгича ном ва ғояасосида ташкил этилади. Режага асосан, жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган тарғибот тадбирлари “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида ўтказилади.

    Тарғибот гуруҳлари жойларга чиққан ҳолда аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, халқимизга хос азалий қадриятларни аҳоли орасида тарғиб қилиш, бунда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг ёш тоифаси, оилалар таркибини инобатга олиш зарурлиги белгиланган.

    Йиғилишда ушбу муҳим тадбирларни ўтказишда Вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

    Туман ва шаҳарларда, маҳаллаларда ўтказиладиган маданий-маърифий, тарғибот тадбирларига аҳоли, биринчи навбатда, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар, уюшмаган ёшлар, эҳтиёжманд хотин-қизлар, кекса авлод вакилларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги айтиб ўтилди. Бунда Вазирликнинг туман ва шаҳарбўлимлари томонидан маҳалла раислари билан ҳамкорликда иштирок этувчилар рўйхати шакллантирилади ва бу тадбирларда таниқли олимлар, санъаткорлар, спортчиларнинг иштироки таъминланади.

    Видеоселектор давомида маҳаллаларда китоб савдо ярмаркаларини арзонлаштирилган нархларда ташкил этиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. Шунингдек, китобхонликни кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида маҳалла ва туман миқёсида ўтказиладиган икки босқичли “Энг китобхон оила”, “Энг китобхон ўқувчи” кўрик-танловларни ўтказиш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

    Тадбирда карантин қоидалари ҳамда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда маҳалла, туман, вилоят миқёсидаги уч босқичли оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш, нуроний, ёшлар ва хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спорт-чиниқтириш тадбирларига кенг жалб этиш борасида ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates