Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!

    Энг яхши нутқ соҳиблари ва барча иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

    Мана бугун ёшлар байрамида биз ёшларнинг қувончимиз чексиз. Кимдир давлат мукофоти билан рағбатлантирилса, яна кимдир Президентимиз эътирофларига сазовор бўлади, яна кимдир мактабни олтин ва кумуш медаллар билан битириб, олийгоҳ талабаси бахтига муяссар бўлади. Турли-туман тадбирларда ёшларимиз фаол қатнашиб, мусобақалар ғолибига айланмоқда, ҳеч бир ёш эътибордан қолиб кетмайди, бугун барча ёшлар Ўзбекистон ёшлари эканлигидан фахр туйғусини ҳис этиши табиий.

    Шу жумладан, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ўтказиладиган ёшлар фестивалига бағишлаб "Youth of New Uzbekistan, let’s unite (Янги Ўзбекистон ёшлар, бирлашайлик)" мавзусида "Энг яхши нотиқ" танлови ўтказилди. Мусобақада 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган инглиз, француз ёки немис тилини биладиган барча ёшлар иштирок этишди. Улардан 5 дақиқадан иборат бўлган равон, хатосиз, чиройли нутқ намойиш этишлари талаб этилди. Танлов иштирокчилари ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланиб, энг яхши нутқ соҳиблари шу билан бирга, барча иштирокчилар агентлик томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

    Байрам арафасида 28 июнь куни Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Бухоро вилоят "Келажак лидерлари" клуби жамоаси томонидан Бухоро шаҳридаги тарихий обидалар атрофида 65 нафар ёшлар иштирокида "Тарихий Қуест" лойиҳаси ҳам ташкил этилди. Лойиҳада иштирок етиш истагидаги ёшлар вилоятимизни Эски Шаҳар қисмида йиғилишди. Ёшлар ойлиги доирасида ўтказиладиган ушбу лойиҳа Бухоро тарихини ўрганиш истагидаги ватандошларимиз учун жуда қулай ҳисобланади. "Келажак лидерлари" клубининг ташаббуси билан ташкил этилган ушбу лойида ёшлар жамоа бўлиб, савол тариқасида берилган тарихий обидаларини топишлари, уни биринчи бўлиб топган жамоалар эса 15 миллион, кейинг босқичларда 10 миллион сўмдан пул маблағлари топширилди.

    Бу каби танловларни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон ёшларини нафақат рағбатлантириш, балки уларни бирлаштиришдан ҳам иборат.

    Шу каби тадбирларни ташкил этар еканмиз, ўзим ҳам бир вақтлар шундай тадбирларда фаол қатнашиб, кўплаб совринлар ғолибаси бўлганимни эсладим. Ўз устимда тинмай ишлар эдим, бирор бир тадбир хоҳ у вилоят, хоҳ у республика миқёсида бўлсин, мен уларда албатта фаол қатнашар эдим. Ҳар соҳага бўлган қизиқишларим мени илм қилишга, олима педагог бўлишга ундаса, бошқа томондан яхшигина тадбиркорлик фаолиятимни ҳам йўлга қўйдим. Ўз ўқув марказимни ташкил этдим. Лекин булар ҳам менга камдек туюларди, янада кўпроқ ишлагим келар эди. Лекин меҳнат қилган инсон, бизнинг юртимизда ҳеч қачон кам бўлмаслигини англаб етдим.

    Ҳозирги кунда давлатимиз томонидан ёшлар учун мўлжалланган “Ёшлар — келажагимиз” жамғармасидан имтиёзли кредит олиб, каттагина ўқув марказини барпо этдим, илмий даражага ҳамда унвонга эга бўлдим, давлат мукофотлари билан тақдирландим. Шу каби тинимсиз меҳнатларим эвазига ўтган йили Президентимиз билан учрашиш бахтига муяссар бўлдим. Президентимиз ҳам мен билан фахрланишларини айтиб, янги ташкил етилган Хорижий тилларни ўрганишни оммлаштириш агентлиги вилоят вакиллигига раҳбар этиб тайинладилар, хизмат машиналарини бириктирдилар. Ҳозирда вилоятимизда хорижий тилларни оммалаштириш, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қилябман. Aлбатта фақатгина булар билан чекланиб қолмайман, Президентимизнинг ишончларини оқлаб, бунданда юксак натижаларга, марраларга эришаман.

    Юртимизнинг барча ёшларига омад тилаган ҳолда, бирлашиб, юртимизни, Янги Ўзбекистонимизни биргаликда барпо этишга чорлайман.

    Нозима ХОЛИКОВА,

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги

    Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги

    Бухоро вилояти вакиллиги раҳбари,

    ф.ф.ф.д., доцент,

    “Келажак лидерлари” клуби аъзоси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates