Янги Тошкент тумани ташкил этилади

    Урбанизация 11 ноябр 2023 1358

    Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан Тошкент шаҳрига ўтказиладиган қарийб 20 минг гектар (шунинг қарийб 13 минг гектари қишлоқ хўжалиги ерлари) ҳудудда Янги Тошкент тумани ташкил этилади.

    Бу эълон қилинган тегишли қарор лойиҳасида назарда тутилган.

    Лойиҳада таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегаралари ўзгартирилиши; Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан, Юқори Чирчиқ туманидан 17 323,31 гектар (шундан 11 147,29 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари), Ўрта Чирчиқ туманидан 2 406,1 гектар (шундан 1 758,41 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдонлари Тошкент шаҳри таркибига ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

    Таклифга кўра, Янги Тошкент туманига қуйидаги ҳудудлар киритилади:

    Юқори Чирчиқ туманидан — “Истиқбол”, “Дархон”, “Усмонобод”, “Навоий”, “Жалолтепа”, “Ободон”, “Гулистон”, “Баҳор”, “Хван Т.Г”, “Яшнобод”, “Уч чинор”, “Нурафшон”, “Миробод”, “Файзиобод”, “Аҳмад Яссавий”, “Балиқчи”, “Ёшлик”, “Тинчлик”, “Ийик-ота”, “Бирлик” МФЙлар ҳудудлари;

    “Истиқлол”, “Гулобод”, “Ўзбекистон”, “Наврўз”, “Қорасув”, “Оқ овул”, “Маърифат”, “Жумабозор”, “Нурли йўл”, “Фаровон”, “Янги ҳаёт”, “Саховат”, “Қизилсой” МФЙлар ҳудудларининг бир қисми.

    Белгиланишича, чегараси ўзгартирилаётган Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги сайлов округларидан, Ўрта Чирчиқ туманидаги сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманлари кенгашлари депутатлари халқ депутатлари Янги Тошкент туман кенгаши депутатлари ҳисобланади.

    Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари таркибидан ўтказилаётган ерлар уларнинг амалдаги ер фонди тоифалари ўзгартирилмаган ҳолда ўтказилади. Мазкур ерларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартирилишига ёки бекор қилинишига қадар сақлаб қолинади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates