Янги йил ва дам олиш кунлари қайси банклар ишлаши маълум бўлди

    Молия 30 декабр 2024 981

    Байрам ва дам олиш кунлари 26 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

    Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

    Президент қарори билан Янги йил байрамида ҳафтада 5 кун ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь — шанба кунидан 2 январь — пайшанба кунига кўчирилган. 6 кун ишлайдиганлар учун эса 2 январь — пайшанба қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.

    28 декабрдан 2025 йилнинг 2 январигача қуйидаги банклар томонидан айрим валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:

    “Ипак йўли банк”;

    "Ўзмиллийбанк";

    "Бизнесни ривожлантириш банки";

    "Агробанк";

    "Ҳамкорбанк";

    "Трастбанк";

    "Туронбанк";

    "Алоқабанк";

    "Саноатқурилишбанк";

    "Халқ банки";

    "Асакабанк";

    "ИнФинбанк";

    "Ипотека банк";

    "Гарант банк";

    "МКбанк";

    "Пойтахтбанк";

    "Садератбанк";

    "Ациа Аллиансе банк";

    "Остобанк";

    "Анор банк";

    "Универсалбанк";

    "Orient Finans Bank";

    "Апех банк";

    "Даврбанк";

    "Тенге банк";

    "Ҳаёт банк".

    Шу билан бирга, "24/7" режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда куннинг исталган вақтида банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш мумкин.


    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates