Янгиерда мобил жавонга эга илк архив биноси фойдаланишга топширилди

    Мамлакатимизда 27 декабр 2021 2333

    Бугунги кунда Сирдарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимида ўнта давлат архиви мавжуд бўлиб, уларда жами 550 мингдан зиёд ҳужжат сақланади.

    Ховос, Мирзаобод тумани ва Янгиер, Ширин шаҳрининг архив ҳужжатларини сақлашга хизмат кўрсатувчи Янгиер давлат архиви янги биноси қисқа фурсатда қуриб, фойдаланишга топширилди.

    Янгиер давлат архивида, юқорида қайд этилган ҳудудларнинг ижтимоий, илмий-техникавий ва иқтисодий тарихини акс эттирувчи 100 мингдан ортиқ ҳужжатлар сақланяпти. Уларнинг энг қадимийси 1917 йилга оид. Замонавий ва техник жиҳатдан тўлиқ янгиланган архив биноси аввалгисига нисбатан 2 баробар кўп, яъни 200 минг ҳужжат сиғимига эга. Бинога вилоятда ягона бўлган ҳужжатларни сифатли ва узоқ муддат сақлашга мўлжалланган замонавий «Мобил» жавонлар, шунингдек, зарурий жиҳозлар, компьютер жамланмалари, интернет тизими ва кузатув камералари ўрнатилган.

    Объектнинг очилиш маросимида Муҳтарам Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар архив иши тизимида ҳам ўз аксини топаётганлиги, бу эса фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши ҳамда соҳа фаолияти самарадорлигини янада ошириб, архив ҳужжатларини келажак авлод учун асраб-авайлаб етказишда аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

    – Архивлар халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади, – деди Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов. – Тарихимизни ўрганмай, билмай туриб, янгичасига яшашни, ҳаёт тарзимизни ўзгартиришимиз, замонга, буюк аждодларимизга мос авлодни тарбиялашимиз мушкул..

    Архив биносида вилоятимиз, хусусан Янгиер шаҳри тарихига оид музей ҳам ташкил этилган.

    Сирдарё вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates