Янгиерда юқори технологик жарроҳлик амалиёти бажарилди

    Саломатлик 28 апрел 2022 1418

    Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида илк бор юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

    Ушбу мураккаб амалиёт Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилоят филиали ва Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлар томонидан шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик, шошилинч тез тиббий ёрдам ва гинекология бўлимларида амалга оширилди.

    7 нафар беморда лапароскопик холецистектомия, 1 нафар беморда ринодакриоцистостомия, яна бир нафар беморда чап томонлама нефректомия, 2 нафар беморда липосакция, 5 нафар беморда ўнг тухумдон кистектомия ва 1 нафар беморда бачадон симптомли миомаси билан боғлик жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилди.

    — Илгарилари бу каби жарроҳлик амалиётлари пойтахтда ва вилоят марказидаги тиббиёт муассасаларда ўтказилар эди, — дейди Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Анвар Уролов. — Энди шаҳар аҳолисининг ушбу турдаги касалликлар учун даво истаб, вақт ва маблағ йўқотиб пойтахтга ва вилоят марказига боришига ҳожат қолмади. Ушбу юқори технологик жарроҳлик амалиёти «Маҳорат дарси» асосида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё филиали жарроҳлик бўлимининг малакали жарроҳлари ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлари, операция ҳамшира ва анестезиологлари томонидан ўтказилди. Айни вақтда беморларнинг аҳволлари яхши. Ҳеч қанақанги шикоятлар билдирилмади.

    Яна бир муҳим жиҳати, Янгиерда ўтказилган юқори технологик жарроҳлик амалиёти сабаб янгиерлик мутахассислар ўз билим ва тажрибасини оширди.

    Бундан ташқари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали жарроҳлари томонидан, эртасига, яъни жарроҳлик амалиётидан сўнг беморларни кўруви ҳам ташкил этилди. Беморларни ҳолатига қараб, улар томонидан янгиерлик шифокорларга тегишли тиббий маслаҳат ва кўрсатма ҳам берилди.

    Ғулом Примов,

    Сирдарё вилоят

    Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    матбуот котиби.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates