Янгиҳаёт туманида савдо-кўнгилочар бульвар ташкил этиш режалаштирилмоқда

    Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида туман аҳолиси учун дам олиш, спорт, кўнгилочар ва савдо имкониятларини тақдим этадиган жамоат савдо-кўнгилочар бульвари қурилиши режалаштирилмоқда.

    Тошкент шаҳри ҳокимлиги пойтахт тадбиркорларини «Тошкент Инвест компанияси» АЖ билан биргаликда давлат-хусусий шериклиги (ДХШ) асосида ушбу бульварни яратиш бўйича экологик лойиҳада иштирок этишга таклиф қилди.

    Таъкидланишича, ушбу бульвар — болалар билан дам олиш, гастрономия, кўнгилочар тадбирлар ва шаҳар ҳаёти бирлашадиган жой бўлади.

    Лойиҳа иншоотлари енгил конструкциялардан қурилади, бу эса туманга ўзига хос муҳит яратиб, шаҳар аҳолисини жалб қилади, шунингдек, инвесторлар учун қурилиш жараёнини тезлаштиради.

    Лойиҳа дастлабки тарзда қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • гастрономик ҳудуд: қаҳвахоналар, ресторанлар, тез таомлар ва бошқалар;
    • спорт ҳудуди: фитнес маркази, баскетбол майдончаси, футбол майдони ва кўча спорти учун бошқа иншоотлар, шунингдек, спорт товарлари дўконлари;
    • савдо ҳудуди: кийим-кечак дўконлари, эко бозор ва бошқа савдо бинолари;
    • болалар кўнгилочар ҳудуди: батут маркази, ўйин майдончалари ва болалар автодроми.

    Лойиҳа майдони 3,1 гектарни, бульварнинг узунлиги эса 1 километрни ташкил этади. Режалаштирилган контейнерлар (савдо майдончаларини жойлаштириш учун) 250 та, функционал зоналар сони – 4 та бўлади.

    Ахборотда қайд этишича, объект давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторга узоқ муддатли ижарага берилиши мумкин.

    Манзил: Янгихаёт тумани, Сергели-8 турар жой массиви, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб (4Р21).

    Лойиҳанинг дастлабки концепцияси аллақачон ишлаб чиқилган бўлиб, уни «Тошкент инвест» компанияси билан боғланиш орқали кўриш мумкин.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates