Яқин келажакда Қозоғистон БРИКСга аъзо бўлиш масаласида ариза бермасликка қарор қилди

    Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг БРИКСга қўшилиши бўйича таклифлар олди.

    Бироқ яқин келажакда Қозоғистон БРИКСга аъзо бўлиш масаласида ариза бермасликка қарор қилди.

    Бу ҳақда Қозоғистон президентининг маслаҳатчиси ва матбуот котиби Берик Уали Tengrinews.kz ахборот агентлиги маълум қилди.

    “Қозоғистон БРИКС эволюциясини қизиқиш билан кузатмоқда ва ташкилотнинг таъсисчи давлатлари раҳбарларининг ҳар қандай қудратли давлатлар гегемонлигидан холи, адолатли, демократик дунё тартибини барпо этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш ҳақидаги чақириқларини қўллаб-қувватлайди”, деди Уали.

    Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон халқаро ҳамжамиятнинг масъулиятли ва обрўли аъзоси сифатида тан олинганлиги сабабли, президент Қозоғистоннинг БРИКСга қўшилиши бўйича таклифлар олган, деб хабар беради aa.com.tr.

    “Ушбу таклифлар давлат раҳбари томонидан диққат билан кўриб чиқилиб, унинг топшириғига кўра тегишли идоралар томонидан Қозоғистон миллий манфаатлари нуқтаи назаридан таҳлил қилинмоқда”, деди матбуот котиби.

    “Шу билан бирга, аъзолик масаласини кўриб чиқишнинг кўп босқичли жараёнини, шунингдек, ушбу ассоциациянинг ривожланиш истиқболлари билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳисобга олган ҳолда ҳозирда ва, эҳтимол, яқин келажакда Қозоғистон БРИКСга ариза беришдан бош тортади, деди у.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates