Тошкентда Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги ўзи ишини бошлади

    Шу йилнинг 17 октябрь куни Тошкентдаги “Renessans Hall” мажмуасида Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида “Сайловлар демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва янгиланган Конституцияни амалда татбиқ этишнинг янги босқичи сифатида” мавзусида экспертлар муҳокамаси ташкил этилди.

    Тадбирда давлат органлари масъуллари, халқаро экспертлар ва ҳуқуқшунослар, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Унда давлат органлари масъуллари, халқаро экспертлар ва ҳуқуқшунослар, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институти вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларнинг янги босқичи доирасида сайловларнинг аҳамияти, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва уларнинг амалдаги самарадорлиги муҳокама марказида бўлди. “Инсон қадри учун” деган тамойилга асосланган ҳуқуқий ислоҳотларнинг моҳиятини жаҳон ҳамжамиятига етказиш масалалари кўриб чиқилди.

    Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган тамойил қатъий қилиб белгилангани, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги нормалар 3 бараварга кўпайтирилгани, инсон шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги мустаҳкамлангани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мажбурияти этиб белгилангани ҳамда уларнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига тўлиқ ҳамоҳанглиги қайд этилди.

    Шунингдек анжуманда АҚШ, Польша, Ирландия, Финляндия, Швеция, Жанубий Корея, Туркия ва Қозоғистон каби қатор давлатлардан ташриф буюрган халқаро экспертлар Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ишлар, илғор тажрибалар ва амалий ечимларни эътироф этди.

    Куннинг иккинчи ярмида эса “Баркамол ва соғлом авлод – Янги Ўзбекистон келажагининг пойдевори” мавзусидаги халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

    Қайд этиш лозимки, мазкур ҳафталик доирасида миллий ва хорижий экспертлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари томонидан 300 дан зиёд хорижий ҳамкорлар билан биргаликда 50 дан ортиқ учрашувлар, давра суҳбатлари, амалий мулоқотлар ташкил этилди.

    Мазкур халқаро тадбир доирасида хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан тегишли битимларни имзолаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида қарорлар қабул қилиш кутилмоқда.

    Бундан ташқари, тадбирда 2025 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида III Осиё ва V Пара Осиё ўйинлари бўлиб ўтиши ва бунинг учун Тошкент шаҳрининг қарийб 100 гектар ер майдонида Олимпия шаҳарчаси барпо этилаётганлиги айтиб ўтилди.


    Зулхумор Акбарова

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates