Янгиланаётган Конституция: 10 та демократик ўзгариш ва 10 та муҳим ижобий мажбурият

    Мамлакатимизда 26 апрел 2023 2778

    Қонунчилик палатасига фаолияти қониқарсиз деб топилган вазирни лавозимидан озод этиш бўйича Президентга таклиф киритиш ҳуқуқи берилмоқда.

    Юртимизда жорий йил 30 апрель куни ўтказилиши кутилаётган Референдум халқимизнинг демократик ислоҳотлар йўлидаги яна бир муҳим қадами бўлади.

    Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 20 июнь санасида Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида, Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозимлигини алоҳида таъкидлаган эди.

    Дарҳақиқат, янгиланаётган Бош қомусимизда барча жабҳалар қатори давлат ҳокимияти ва бошқарув тизимига оид энг муҳим 10 та демократик ўзгаришлар белгиланмоқда.

    Буларга тўхталар эканмиз, биринчи навбатда, Қонунчилик палатасининг ваколатлари 5 тадан 12 тага кўпайганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Айниқса, Бош вазир номзоди Президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг таклиф этилиш тартиби жорий қилинаётганини қайд этиш жоиз.

    Шунингдек, Қонунчилик палатасига фаолияти қониқарсиз деб топилган вазирни лавозимидан озод этиш бўйича Президентга таклиф киритиш ҳуқуқи берилмоқда.

    Олий Мажлис Сенати ҳам ихчам, халқчил ва ҳудудлар манфаатини ифода этадиган органга айланмоқда. Бунинг амалий тасдиғи сифатида сенаторлар сони 100 нафардан 65 нафарга туширилиши кўзда тутилди. Сенатнинг мутлақ ваколатлари 14 тадан 18 тага кўпаймоқда. Унга Президентнинг бир қатор ваколатлари ўтказилади.

    Хусусан,

    - Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раисилигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб ва маъқуллангандан кейин Президент томонидан тайинланади;

    - Республика коррупцияга ва монополияга қарши курашиш органларининг раҳбарлари Сенат томонидан сайланиши тартиби жорий қилинади.

    Қолаверса, Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгашининг барча аъзолари Сенат томонидан сайланиши, шунингдек, Қонунчилик палатаси ва Сенатга парламент текшируви ўтказиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда.

    Шу билан бирга, Қонунчиликка таклифлар киритиш институти жорий қилинади. Сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқига эгалиги қайд қилинмоқда.

    Ижро органи ҳисобланган – Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт, ижтимоий таъминот, камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, экология каби соҳалардаги ваколатлари кенгайтирилиши олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаради.

    Кўп йиллардан бери, вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди. Ниҳоят, бу масала Янги Конституциямиз орқали ижобий ечим топмоқда.

    Ўнинчи ўзгариш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги ўрнатилмоқда. Уларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни қонунга мувофиқ мустақил равишда ҳал этиш ҳуқуқи Конституция даражасида мустаҳкамланиши, том маънода мамлакатимизнинг демократик ислоҳотлар йўлидаги янги қадами дейиш мумкин.

    Янгиланаётган Конституцияда давлат ўз зиммасига 10 та муҳим ижтимоий мажбуриятни олаётганини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.

    Булар сирасига қуйидагилар кирмоқда:

    - Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.

    - Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.

    - Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди.

    - Болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.

    - Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.

    - Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

    - Пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.

    - Давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга қаратилган чораларни кўради.

    - Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади.

    - Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур бўлган ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди.

    Бир сўз билана айтганда, Янгиланаётган Конституциямизда 10 та демократик ўзгариш ва 10 та муҳим ижобий мажбуриятнинг ўрин олиши албатта порлоқ келажагимиз учун хизмат қилади.

    Нурилло Тўхтасинов,

    Тошкент давлат юридик университети

    “Давлат бошқаруви” кафедраси ўқитувчиси

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates