баннер
11 апр 2025
00:48

    Японияда 1899 йилдан буён энг кам туғилиш даражаси қайд этилди

    Японияда чиқадиган “Маиничи” газетаси ёзишича, 2024 йил Японияда 721 000 бола туғилиб, 1899 йилдан буён энг паст кўрсаткич кузатилди.

    Нашр Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги томонидан ўтган йил декабрь ойида эълон қилинган маълумотга асосланиб ёзишича, аниқ рақам июнь ойида чиқиши кутилаётган йиллик статистика ҳисоботида акс этади.

    Японлар орасида туғилиш сони йилига 700 000 га ҳам етмаслиги мумкин. 2023 йил мамлакатда 758 600 ўғил-қиз дунёга келган. 2024 йил айни рўйхат аввалги йилга нисбатан 5 фоиз қисқарди. Ҳолбуки, илгари Ижтимоий суғурта ва аҳоли муаммолари илмий-тадқиқот институти фақат 2039 йилга бориб туғилиш даражаси 720 000 га тушишини башорат қилган эди. Кўриниб турибдики, ҳақиқий аҳвол мутахассислар хулосасидан 15 йил илгарилаб кетган.

    Аҳоли табиий камайиши, яъни вафот этганлар ва туғилганлар сони ўртасидаги фарқ, дастлабки маълумотга кўра, 2024 йил 897 700 ни ташкил этган. Бу ҳам рекорд кўрсаткичлиги айтилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech