"Дунё" ААнинг хабар беришича, юртимиз элчихонасида 2024 йилда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик ривожига салмоқли ҳисса қўшган япон ташкилотлари ва фуқароларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Элчи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов тадбир аввалидаги нутқида, бугунги кунда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда сезиларли даражада кенгайиб бораётганлигини таъкидлади.
Маросимда «Япония-Ўзбекистон» жамияти раиси Фумиҳико Като сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган туб ислоҳотлар ва уларнинг ижобий натижаларини юқори баҳолади. «Ўзбекистонда ҳар йили 6 фоизга яқин иқтисодий ўсиш кузатилмоқда. Йилдан йилга аҳоли сони ошиб, етук кадрлар етишиб чиқаяпти. Мамлакатнинг яқин қўшничилик сиёсати натижасида Марказий Осиё минтақаси хавфсиз маконга айланиб бормоқда. Хорижий инвесторларга яратиб берилаётган қулай муҳит эса ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлаётир», деди у.
Тадбир давомида дипломатик ваколатхона раҳбари Япония вакилларига Ўзбекистон элчихонаси фахрий ёрлиқларини тантанали тарзда топширди.
Қуйида Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси фахрий ёрлиқлари билан тақдирланганлар рўйхати эътиборингизга ҳавола қилинмоқда:
-Танака Тетсужи, Марказий Осиё ва Кавказ минтақасини ўрганиш илмий-тадқиқот институти бош директори;
–Масуда Юмико, «Ҳеисеи Прожеcт» компанияси президенти;
–Хидака Шинсуке, Сукуба университети кичик профессори;
–Манабу Шимизу, Япония ривожланаётган иқтисодиётлар институти фахрий профессори;
–Ивамото Кёко, «Cултурал Сендинг Промотион Cоммиттеэ» компанияси президенти;
–Кавабата Ёшико, «Ўзбекистон-Япония» жамияти ижрочи директори, Токио қишлоқ хўжалиги технологиялари университети профессори;
–Шова Наоки, «Сансеи Cорпоратион» компанияси президенти;
–Акане Масаока, «Ўзбекистон маданияти ва туризми» ассоциацияси раиси;
-«ОИСCА Интерантионал» ташкилоти;
-«БҲН Ассоcиатион» ташкилоти.