Қутқариш ишларига қарийиб 500 киши жалб қилинган. Табиий офат юз берган туманларда қидирув ишлари давом эттирилмоқда. Кўчки оқибатида қарийиб 130 уй вайрон бўлди.
Бундан аввалроқ Атамида юз берган кўчки туфайли қарийиб 20 нафар киши бедарак йўқолгани хабар берилган, маҳаллий маъмурият миллий қуроли кучлардан қўшимча ёрдам сўраб мурожаат қилганди.