Японияда кучли ёмғир ёғиши натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

    Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси маълумотига кўра, шанба куни Япониянинг жануби-ғарбий ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида ҳалок бўлган ва жабрланганлар ичида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

    ОАВ хабарларига кўра, кучли сел таъсирида Кумагава дарёсининг тошиши натижасида Кумамура (Кумамото префектураси) қишлоғидаги қариялар уйини сув босган. Воқеа жойига этиб келган қутқарувчилар 14 кишини клиник ўлим белгилари билан чиқариб олишди. Кўчки оқибатида икки киши вафот этган, тўққиз киши бедарак йўқолган.

    «Кумамото ва Кагосима префектураларида 200 мингдан ошиқ одамларга хавфнинг максимал бешинчи даражаси эълон қилиниб, эвакуация қилиш тўғрисида кўрсатма берилган. Бу одамлар ҳаётига бевосита яна таҳдид мавжудлигини англатади», деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги.

    Мамлакат Миллий метеорология бошқармаси дарёларнинг тошиши, кўчкилар ва ҳудудларни сув босиши хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Мутахассислар кўра, Кумамото префектурасининг баъзи туманларида кунига 479,5 мм ёмғир ёғди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates