Японияда юз берган зилзила оқибатида 8 киши жароҳатланди

    Японияда чоршанбага ўтар кечаси 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди, оқибатда камида саккиз киши жабрланди.

    NHK телевидениесининг хабар беришича, ер силкинишлари энг кучли сезилган жануби-ғарбий Айти, Коти ва Осака вилоятларида саккиз киши енгил тан жароҳати олган.

    Япония жануби-ғарбида, Сикоку ва Кюсю ороллари оралиғида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғи Ички Япон денгизи ва Тинч океанини боғлайдиган Бунго бўғозида жойлашган бўлиб, манба 50 километр чуқурликда бўлган. Тектоник таъсир цунами хавфини келтириб чиқармади. Ер силкинишлари мамлакатдаги ядровий объектларда ҳеч қандай фавқулодда вазиятларнинг юзага келишига олиб келмади, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates