Бугун Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Ҳидоятов ҳамда шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ш.Шораҳмедов Россия Федерациясининг “Полис” дизайн бюроси вакилларидан иборат делегацияни қабул қилдишди.
Учрашув давомида “Полис” дизайн бюроси томонидан Чирчиқ шаҳри кўринишини тубдан ўзгартириш ҳамда ободонлаштириш юзасидан музокаралар олиб борилди.
Учрашувда бир қатор келишувларга эришилиб, шаҳарнинг келажакдаги қиёфаси борасида бир қатор таклифлар ўртага ташланди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.