2025 йил 8 апрель куни ChatGPT яратувчиси Солиқ қўмитасининг электрон хизматлар платформасида ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.
Натижада, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий интернет-компаниялари сони 67 тага етди. Жорий йил бошидан жами 7 та bigtex солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ChatGPT (инглизча: Generative Pre-trained Transformer) – OpenAI томонидан 2022 йил ноябрь ойида ишга туширилган чатбот.
Кўплаб билим соҳаларида батафсил жавоблари ва аниқ жавоблари билан тезда омма эътиборни тортди. ChatGPT чиққандан кейин OpenAI 29 миллиард долларга баҳолангани хабар қилинган.