баннер
11 апр 2025
23:15

    Эндиликда 11,25 миллион сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади

    Шу йилнинг 2 июль санасидан бошлаб тўлов тизимлари, электрон пуллар тизимлари ва тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.

    Қайд этилишича, бу борадаги тартиблар Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тегишли қарор ишлаб чиқилган.

    Ушбу қарорга кўра, тўлов ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозларни текшириш бўйича мустақил чоралар кўриши шарт:

    • жисмоний шахс тўлов ташкилоти мобил иловаси орқали аккаунт ошич учун мурожаат қилганда;
    • Электрон терминалдан (E-POS)) фойдаланиш учун мурожаат қилганда;
    • БҲМнинг 500 бараварига тенг (187,5 миллион сўм) ёки ундан ошган суммада тўлов ташкилоти мобил иловасида аккаунт очмасдан ёки мобил иловасидаги аккаунтдан фойдаланмасдан операцияларни амалга оширишда;
    • мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотлар тўғрилигига ёки етарли эканлигига нисбатан гумонлар мавжуд бўлганда.

    11,25 млн сўмдан юқори электрон пул ўтказмаларида жўнатувчи ва олувчи ҳақидаги тўлиқ идентификацион маълумотлар илова қилиниши мажбурий:

    • Жисмоний шахслар учун: паспорт ёки ID-карта рақами, туғилган сана ва жой;
    • Юридик шахслар учун: ташкилот номи, STIR.

    Шунингдек, ҳар бир операция учун таваккалчилик даражасига мос аниқлик даражаси белгиланади ва идентификация маълумотлари алоҳида тартибда юритилади.

    Мазкур чоралар пул ювиш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида жорий этилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech