Январда камерал текшируви солиқ тўловчиларнинг 1 фоизида ўтказилган

    Молия 17 феврал 2025 488

    2025 йил январь ойида 5,2 мингта солиқ тўловчида камерал солиқ текширувлари ўтказилган.

    Бу республика бўйича фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг (527,1 мингта) 1 фоизида ташкил этади, деб ёзади Солиқ қўмитаси ахборот хизмати.

    Ушбу текширувларда 2 840,4 мрлд сўм тафовутлар аниқланган ҳамда солиқ тўловчиларга тафовутлар тўғрисидаги талабномалар юборилган.

    Асосан қуйидаги солиқ турлари бўйича тафовутлар аниқланган:

    • акциз солиғи – 989,8 мрлд сўм;
    • ҚҚС – 827,1 мрлд сўм;
    • фойда солиғи – 753,2 мрлд сўм;
    • ер солиғи – 109,7 млрд сўм.

    Энг катта тафовут аниқланган соҳалар:

    • ишлаб чиқариш – 1 393,2 мрлд сўм;
    • умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш – 1 011 мрлд сўм;
    • қурилиш – 227,7 мрлд сўм;
    • қишлоқ хўжалиги — 59,8 млрд сўм;
    • транспорт — 32,8 млрд сўм.