Йилнинг биринчи ўн кунлигида 16,4 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

    Энергетика 10 январ 2023 1674

    2023 йил 1-9 январь кунлари «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ишлаб чиқарувчи завод ва бошқармалар томонидан Республика бўйича аҳоли эҳтиёжи учун 16,4 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

    «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиаллари орқали 0,6 минг тоннадан ортиқ энергия маҳсулоти етказилган. Бу белгиланган режага нисбатан 103,8% га кўп демакдир.

    Жумладан;

    • Қорақалпоғистон Республикасига – 0,5 минг тонна;

    • Андижон вилоятига – 2,6 минг тонна;

    • Бухоро вилоятига – 1,0 минг тонна;

    • Жиззах вилоятига – 0,3 минг тонна;

    • Қашқадарё вилоятига – 2,6 минг тонна;

    • Навоий вилоятига – 0,3 минг тонна;

    • Наманган вилоятига – 1,6 минг тонна;

    • Самарқанд вилоятига – 2,5 минг тонна;

    • Сурхондарё вилоятига – 1,7 минг тонна;

    • Сирдарё вилоятига – 0,3 минг тонна;

    • Тошкент вилоятига – 0,2 минг тонна;

    • Фарғона вилоятига – 2,1 минг тонна;

    • Хоразм вилоятига – 0,6 минг тонна;

    Маълумот учун: Жорий йил январь ойида «Ҳудудгазтаъминот» АЖга 54,5 минг тонна юклаб бериш режалаштирилган.

    Республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши даврида истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, бугунги кунда Жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг маҳсулот сақлаш сиғимларида 2,5 минг тонна суюлтирилган газ захиралари мавжуд, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates