Йўл ҳаракати қоидаларига скутер ва электросамокатлар бўйича қўшимча киритилади

    Транспорт 10 октябр 2023 1172

    Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Ҳужжат лойиҳасида айтилишича, Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 14 июнь кунидан бошлаб ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида электросамокатлар бошқарувчилари томонидан 190 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилгани аниқланган.

    Қарор лойиҳасида йўлларда ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини ишончли таъминлаш, бунда индивидуал ҳаракатланиш воситалари ва скутерлардан фойдаланишда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш тартиблари жорий этилмоқда.

    Лойиҳа билан:

    • «скутер» ва «индивидуал ҳаракатланиш воситалари» тушунчаларига таъриф берилиб, уларнинг қайси тоифадаги транспорт воситаси турига киришига аниқлик киритилмоқда;
    • йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда;
    • Йўл ҳаракати қоидаларига 1-илова — Йўл белгилари эса қўшимча равишда 3.5.1 (скутерлар ҳаракатланиши тақиқланган) ва 3.34 (индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш тақиқланган) йўл белгилари билан тўлдирилмоқда;
    • Йўл ҳаракати қоидалари янги 12-1 ва 12-2-бандлар билан тўлдирилиб, индивидуал ҳаракатланиш воситалари бошқарадиган шахсларга тақиқланадиган ва мажбурий бўлган ҳаракатлар белгилаб берилмоқда.

    Бундан ташқари, Йўл ҳаракати қоидаларининг тегишли бандлари «скутер» ва «индивидуал ҳаракатланиш воситалари» сўзлари билан тўлдирилмоқда.

    Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарадиган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

    • 14 ёшдан кичик шахсларни бошқариши (ёпиқ ҳудудларда бошқариш бундан мустасно);
    • спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш;
    • бир ёки бир нечта ИҲВни шатакка олиш;
    • тормоз тизими, руль бошқаруви, товушли ишораси, шунингдек сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда носоз фара чироқлари ёки фонарлар ҳамда орқа фара чироқлари ишламайдиган ИҲВни бошқариш;
    • рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш (ИҲВ учун);
    • йўловчи билан бошқариш;
    • телефондан фойдаланиш.

    ИҲВ фара ёки фонарь, тормоз, товуш ишораси, шунингдек олд томонида оқ рангли, ён томонида қизил ёки апельсин рангли, орқа томонида қизил рангли нур қайтаргичлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

    Индивидуал ҳаракатланиш воситалари бошқарадиган шахслар:

    • ҳаракат давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиши;
    • тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 6 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши;
    • йўлларнинг қатнов қисмидан ҳаракатланиши;
    • турар жой даҳаларидан чиқиш вақтида бошқа ҳаракат иштирокчиларига йўл бериши;
    • қатъий равишда бошқа транспорт воситаларини ҳаракат йўналиши бўйича бошқариш керак.
    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates