Ёлғиз она жаримага тортилди

    Тожикистон суди кўп фарзандли ёлғиз онани қизининг туғилган кунини нишонлагани учун жаримага тортди.

    Душанбе шаҳрининг Исмоил Сомоний туман суди етти фарзанднинг онаси, 56 ёшли Зебинисо Сайдалиевани қизининг туғилган кунида 20 нафар меҳмонни таклиф қилгани учун жаримага тортди. Бу ҳақда туман судининг веб-сайти хабар берди.

    “Анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида” ги қонунни бузгани учун аёлга 5800 сомоний (550 АҚШ доллари) миқдорида жарима солинди, чунки қонунга кўра туғилган кунни фақат оила аъзолари билан нишонлаш мумкин.

    Суднинг таъкидлашича, Сайдалиева болаларни ёлғиз ўзи тарбиялайди ва вақтинча ишсиз. Аёл айбини тан олди ва пушаймон бўлди, аммо, суд ҳуқуқбузарга максимал жаримани тайинлашга қарор қилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates