"Йўлларни асфалтлаштириш" учун Сизга "овоз йиғиб бераман" дея фуқарони чув туширган фирибгар қўлга олинди

    Қашқадарё вилоятида яшовчи 33 ёшли М.Б. ИИОга ариза билан мурожаат қилиб, 9,5 млн. сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи Ш.С. содир этганлиги аниқланди.

    Унга кўра, гумонланувчи Ш.С. жабрланувчи М.Б. билан телеграм мессенжерида рекламалар орқали танишган ва М.Б.га “Open Budget” лойиҳаси доирасида қишлоғининг ички йўлларини асфалтлаштириш учун унга овоз тўплаб беришини ваъда қилиб, эвазига 9,5 млн. сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган, лекин ҳеч қандай овоз тўплаб бермаган, М.Б.нинг қўнғироқларига жавоб бермасдан уни қора рўйхатга киргазиб қўйганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ш.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates