баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Йўқ мактабнинг ўқитувчилари йўқ далага мажбурий меҳнатга жалб этилган

    Ижтимоий тармоқда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида содир этилган қонун бузилиши ҳақида тарқалган ахборот тасдиғини топмади.

    Ижтимоий тармоқда «Президентимиз мажбурий меҳнатни тақиқлаган бир пайтда, Наманган вилояти Янгиқўрғон туман ҳокимининг оғзаки топшириғи билан 74-мактаб ўқитувчилари ғўзаларга дори қўйишга мажбурланмоқда. Ўқитувчилар таътил пайти дам олиш ўрнига иссиқда далада ишламоқда...» мазмунида мурожаат йўлланган бўлиб, мазкур мурожаат юзасидан вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

    Наманган вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг маълум қилишича, Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 2008 йилдан буён техник экин ҳисобланган пахта экилмайди. Янгиқўрғон тумани асосан қишлоқ хўжалигининг йўналишларида фаолият юритиб келади.

    Шунингдек, Янгиқўрғон туман халқ таълими мудирининг хатидан маълум бўлишича, Янгиқўрғон тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 74-сонли таълим муассасаси мавжуд эмас.

    Ўрганишлар натижасида интернет тармоғида тарқалган хабар ўз тасдиғини топмади, деб хабар беради Бандлик ва меҳнат вазирлиги матбуот хизмати.

     

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates