Йўқотилган кальций ўрнини қандай тўлдириш мумкин?

    Саломатлик 25 июл 2022 3587

    — Организмнинг тўла қонли ривожланишида кальций моддаси алоҳида ўринга эга, — дейди тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова. — Унинг кунлик миқдори эса ҳар бир ёш тоифаси учун турлича.

    Тавсия этилган кунлик кальций миқдори:

    - 0-3 ойлик чақалоқлар учун 400 мг.;

    - 4-6 ойлик гўдаклар учун 500 мг.;

    - 7-12 ойлик ўғил-қизлар учун 600 мг.;

    - 1-3 ёшли кичкинтойлар учун 800 мг.;

    - 7-11 ёшдаги болалар учун 1 100 мг.;

    - 11-18 ёшдаги ўсмирлар учун 1 200 мг.;

    - 18-59 ёшдаги катталар учун 1 000 мг.;

    - 60 ёшдан юқори кишилар учун 1 200 мг.;

    - ҳомиладор аёллар учун 1300 мг. ва эмизикли оналар учун 1400 мг.

    Кальций етишмовчилигини беморлар витамин ва минераллар комплексини қабул қилиш орқали бартараф этиши мумкин. Бироқ уларни фақат шифокор тавсия этади.

    Сабаби ўзбошимчалик билан даволаниш организмда жиддий асоратларни келтириб чиқаради. Хусусан, сунъий кальций препаратини мунтазам истеъмол қилиш, вена қон томирларида тиқилма ҳосил қилиб, варикоз хасталигини ривожлантиради.

    Қолаверса, ҳеч бир дори воситаси сифатли, тўйимли ҳамда соғлом овқатланишнинг ўрнини боса олмайди. Шу боис мазкур муаммони бартараф этишда тўғри таомланишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

    Жумладан, кунлик таомномада сут маҳсулотлари (творог, йогурт, кефир, пишлоқ, қатиқ, сузма) бўлиши мақсадга мувофиқ. Шунингдек, денгиз маҳсулотларида ҳам кўп миқдорда кальций мавжуд. Бундан ташқари, улар таркибида Д витамини ва фосфор мўл. Бу дармондорилар эса суякларни мустаҳкамлашга катта ёрдам беради.

    Турли мева-сабзавот ва кўкатлар — карам, салат барги, сельдерей, петрушка, кунжут уруғи, ёнғоқлар таркибида ҳам кальций моддаси кўп учрайди.

    Энг муҳими, табиий маҳсулотлардаги ушбу модданинг ортиқча миқдори кальций препарати каби организм учун зарарли эмас. Сабаби, мазкур фойдали макроэлемент сунъийси каби организмда йиғилиб қолмайди.

    Бироқ, айрим ширин газли ичимликлар ва шўр озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги натрий хлорид кальций моддасининг пешоб билан организмдан чиқиб кетишига сабаб бўлади.

    Шунингдек, организм кальций моддасини ўзлаштиришида Д витаминининг аҳамияти беқиёс. Хусусан, ушбу дармондори танада 30-40 фоиз мазкур элементнинг сўрилишига ижобий таъсир этади. Бу витаминнинг энг кўп манбаи эса қуёш нурларида мавжуд.

    Айни сабабдан қуёш чиққандан бошлаб соат 11-00 гача ва кечки 17-00 дан кейин очиқ ҳавода сайр этиш тавсия этилади. Чунки бу пайтда унинг ультрабинафша нурлари таъсири остида организмда Д витамини ҳосил бўлади. Бироқ қолган вақтларда иссиқ ҳавода сайр қилиш соғлик учун зарарлидир.

    Мутахассис билан бу борада суҳбатни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати олиб борди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates