"Ёшлар дафтари"даги сўхлик талабаларнинг 50 % шартнома тўлови давлат ҳисобидан тўлаб берилди

    Сўхлик журналист Жаҳонгир Собировнинг хабарига кӯра, юртимиздаги турли олий таълим муассасаларида тўлиқ шартнома асосида таълим олаётган Сўхлик ёшларнинг сони яқин 90 нафарни ташкил этади. Улардан "Ёшлар дафтари"га киритилган қирқ нафарининг 50% шартнома тўлов маблағлари туман ҳокимлиги таклифи билан Ёшлар агентлиги томонидан тўлаб берилди. 

    Маданият марказида бӯлиб ўтган тадбирда 40 нафар олий таълим муассасаларида контракт асосида таҳсил олаётган сўхлик ёшларга шартнома тўловларини тӯлаганлигини тасдиқловчи сертификат тантанали тарзда ота-оналар иштирокида топширилди.

    Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Ҳотамов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси раҳбари М.Ғаниев, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган сўхлик талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates