Ёшлар камолотида жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни

    Спорт – бу соғлиқ, спорт бу ёшлик, у шаҳду шижоат, баркамоллик ва етуклик демакдир.

    Шунинг учун ҳам мамлакатимизда спорт равнақига, халқимизни спортга оммавий тарзда кенг жалб этишга, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук ва комил инсонлар сифатида улғайтиришга юксак даражада эътибор қаратилмоқда.

    Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради. Турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олади. Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Мустақиллик йилларида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилди. Ҳудудларимизда минглаб спорт иншоотлари ва мажмуалари, ўйингоҳлар бунёд этилди ҳамда реконструкция қилинди.

    Жумладан, Наманган муҳандислик-технология институтида ҳам жисмоний тарбия ва спорт соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур институтда 1 та ёпиқ ва 6 та очиқ спорт майдончаси мавжуд бўлиб, бунда футбол, мини футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, муайтай каби спорт турлари билан шуғулланишга мўлжалланган. Кўркам ва замонавий спорт майдончаси талаб даражасидаги спорт анжомлари билан жиҳозланган бўлиб, талабаларнинг ҳар жиҳатдан чиниқиб, маҳорат бобида тобланишларига хизмат қилмоқда.

    Институтимизда дарсдан сўнг, муайтай спорт тўгараги ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу тўгаракни ўзим ташкил этганман. Институтимизда спорт мутахассислари тайёрланмайди. Шундай бўлсада, 2 нафар жаҳон чемпиони, 2 нафар Осиё ва 50 дан ортиқ Ўзбекистон чемпионларини, халқаро мусобақалар иштирокчиларини ва совриндорларини тарбиялай олдим. Бу заҳматлар эса бугун мева берди.Сабаби, куни кеча, «Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси» ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонига сазовор бўлдим. Албатта бу жараёнда қўлга киритилган натижаларнинг ўрни катта бўлди.

    Режалар, мақсадлар аниқ. Яратилган бундай кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб, спортга қизиқувчан талабаларни катта спорт сари йўналтириш, терма жамоалар таркибига муносиб номзодлар тайёрлаш қолаверса, жорий йилда совринли натижаларимизни янада кўпайтиришни мақсад қилганмиз.

    Улуғбек Қўчқоров,

    Наманган муҳандислик-технология институти,

    «Жисмоний тарбия ва спорт» фани доценти.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates