баннер
23 мар 2025
18:11

    Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-60-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.

    Жамғарма маблағлари белгиланган манбалар ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг суммага етказилади.

    Жамғарма кўмагида камида 50 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш унинг фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади.

    Белгиланган дарё, канал ва соҳил бўйларида хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ва дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича бизнес лойиҳаларни жойлаштириш учун ўрнатилган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш орқали ер участкалари ажратилади.

    Ёшлар ишлари агентлигининг Жамғармага ажратиладиган маблағлари ҳисобидан Жамғарма ҳузурида устав фонди 10 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини молиялаштирадиган венчур жамғарма ташкил этилади.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech