Ёшлар учун имконият: сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилади

    Ҳарбий 28 октябр 2022 3000

    Бу ҳам кўплаб ёшларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир яхши тизимдир

    Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар, шунингдек, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларнинг «Ёшлар дафтари»га киритилган фарзандлари учун сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилишини маълум қилди.

    Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун юқорида саналган тоифаларга кирувчи ёшлар https://yoshlardaftari.uz платформаси орқали онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

    Таъкидланишича, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мазкур имкониятдан 12 349 нафар ёш фойдаланган. Ҳудудлар миқёсида эса энг кўп Самарқанд вилоятига (2 094 нафар), Тошкент вилоятига (1 299 нафар) ва Сурхондарё вилоятларига (1 298 нафар) тўғри келмоқда.

    "Ўйлаймизки, бу ҳам кўплаб ёшларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир яхши тизимдир, дейди Алишер Саъдуллаев ўз хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates