Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Хонобод МФЙда Ёшлар боғининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Сўлим боғ туман ҳокимлиги ташаббуси билан 500 миллион сўм маблағ сарфланиб, қисқа фурсатда ҳашар йўли билан бунёд этилди.
Очилиш маросими 31 нафар кичкинтойларнинг суннат тўйларига уланиб кетди. Тўйболаларга ширинлар, ўйинчоқлар совға қилинди.
Салкам бир гектар майдонда бунёд этилган мазкур боғнинг очилишида кўпчиликнинг кўпчиликнинг ҳиссаси бор. Энди бу жой шу халқнинг ўзи хордиқ чиқариб, яхши тадбирларни ўтказадиган кўнгилочар масканга айланади.