ЮНИСEФ ва Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази болаларни онлайн зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликда ишлайди

    Хавфсизлик 8 феврал 2022 1924

    Жаҳон миқёсидаги маълумотларга кўра, Интернет фойдаланувчиларининг учдан бир қисмини 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этади ва ҳар ярим сонияда бир бола биринчи маротаба Интернет тизимига киради.

    Дунёда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланаётган болалар ва ўсмирлар сони кундан-кунга ортиб боряпти. Ўзбекистон ҳам бундан истисно эмас. СОВИД-19 пандемияси бу жараённи тезлаштирди ҳамда болалар ва катталарни аввалгидан ҳам кўпроқ вақтни онлайн тарзида ўтказишга мажбур қилди.

    Интернетдан тўғри фойдаланилса ва барчанинг бунга имкони бўлса, у дунё бўйлаб имкониятларни кенгайтириши ва ижодга рағбатлантириши мумкин. Бироқ бу имкониятлар болалар учун турли шакллардаги жиддий хавф ва таҳдид билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Кибер қўрқитиш, кибер таъқиб қилиш, кибергруминг, яъни ёмон ниятда болалар билан дўстона муносабатларни ўрнатиш шулар жумласига киради.

    8 февралда бутун дунёда нишонланадиган Хавфсиз интернет кунида ЮНИСEФ ва Ички ишлар Вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази болаларни онлайн зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ҳамкорликни бошлади. Тадбирда Парламент аъзолари, Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили, давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди, деб хабар беради ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати.

    «Интернетдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва ахборот олишдаги тенгсизликни қисқартириш барча болалар ва ёшлар муваффақиятга эришишлари учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун жуда муҳимдир. Афсуски, барча афзалликларига қарамай, Интернет онлайн суиистеъмол, эксплуатация ва нотўғри маълумотларни тарқатиш билан ҳам боғлиқ. Шу боис ҳам онлайн, ҳам реал ҳаётда зўравонликка қарши курашнинг энг яхши йўли бу масалаларни ҳал қилишда тизимли ёндашувдир», — деди ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. «Болаларга нисбатан зўравонлик масаласини ҳал этиш учун ота-оналарнинг билим ва кўникмаларини яхшилаш, болаларнинг хабардорлигини оширишни, ижтимоий хизматлар ва болаларни ҳимоя қилиш соҳасидаги кадрлар салоҳиятини такомиллаштириш ҳамда кучли қонунчиликни ҳамда институционал базани, жумладан маълумотларни тўплаш ва бошқариш тизимини талаб қилади», — дея таъкидлади у.

    «Ҳозирги глобаллашув асрида ёшларнинг дунёқараши кун сайин ўзгариб боряпти. Бунинг асосий сабабларидан бири уларнинг замонавий ахборот коммуникацияларидан фаол фойдаланиши, дунёда рўй бераётган янгиликлар, воқеа-ҳодисалардан тез хабардор бўлиши билан ҳам изоҳланади. Шу нуқтаи назардан, аҳолисининг катта қисмини ёшлар ташкил этувчи мамлакатимизда уларга нисбатан кибертаҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш муҳим аҳамият касб этади», — деди Ички ишлар вазирлиги Киберхафсизлик маркази бошлиғи Бехзод Мамаджанов.

    Интернетда ва реал ҳаётда болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш бўйича келгусидаги қадамлар сифатида иштирокчилар идоралараро ҳамкорликни яхшилаш, фуқаролик жамияти ташкилотларининг фаол иштирокини, ота-оналар ва мутахассисларнинг болаларни қўллаб-қувватлаш ва онлайн таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича хабардорлигини оширишни тавсия қилдилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates