Юнусобод туманидаги сув босиш ҳолати юзасидан маълумот берилди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнособод туманини сув босгани айтилган видеолар тарқалди. “Тошкент шаҳар сув таъминоти” ҳолат бўйича маълумот берди.

    Унга кўра, Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчаси ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида д1200мм катта сув ўтказгич тармоқда носозлик вужудга келди. Шу сабабли, Тикланиш маҳалласи 1, 2, 3, 4, 5, 6 тор кўчалари, Ғиштқўрғон кўчалари, “Астрабод” маҳалласи, Туркистон, “Собиробод” маҳаллаларида, Зенит заводи, Прокуратура академияси, Пиво заводида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

    Шу билан бирга ушбу ҳудудда жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ҳам сув бўлмайди. Тезкор авария жамоалари носозликни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

    Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади.

    Шунингдек, ҳудудда автотранспорт воситаларини ҳаракати вақтинчалик чекланмоқда. Шу муносабат билан, мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 6, 24 ва 142-сонли автобус йўналишларининг қатнов ва оралиқ интервал вақтлари режа асосида ташкил этилишида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates