Юракка жойланган ватан тимсоли

    Бугун халқимизга рўшнолик бахш этиб, қалбларни Ўзлик, Ҳурлик, Озодлик деган тотли туйғуларга тўлдирган мустақил, Янгиланаётган Ўзбекистонимиз – Она Ватанимиз тимсоли, ғуруримиз, фахримиз, жаҳонаро ёруғ юзимиз бўлган муқаддас Байроғимиз қабул қилинган куннинг 30 йиллигини кенг нишонлаяпмиз.

    Аслида неча-неча минг йиллик тарихга эга қадим юртимиз ҳамиша ўз давлат рамзлари, тимсоллари – байроғи, тамғаси, мадҳиясига эга бўлган. Аждодларимиз қўлида мағрур ҳилпираган давлат байроқлари не-не шафқатсизликларни, ноҳақликларни кўрмади дейсиз?! Шундай оғир пайтларда ҳам Ватан байроғини қўлида маҳкам тутган ота-боболаримиз жасорати биз учун ибрат, фахр-ифтихордир.

    Шукрки, долғали йиллар ортда қолиб, мустақилликка эришгач, эрку озодлигимиз тимсоли бўлган Ўзбекистон байроғи миллатимиз шон-шавкатини оламга намойиш этиб келмоқда.

    Ҳар сафар муқаддас байроғимизнинг тузилиши, мовий, оқ, яшил, қизил ранглари, белгиларига боқиб, ўтмишию келажаги буюк, осмони мусаффо, қалби пок, беғубор, бағрикенг, вужудидан ҳаётий қудрат уфуриб турган ҳамиша навқирон, озод халқимизнинг улуғвор чеҳрасини, аждодларимиз заковатидан куч олган буюк давлат қудратини ҳис этаман. Ватанимиз сарҳадларида, дунё мамлакатлари саҳналарида ҳилпираб турган байроғимиз, дарҳақиқат, бизнинг қадримизу қаддимизнинг нечоғлик баландлигини ифодалаб тургандек...

    Айниқса, сўнгги йилларда тимсолларимиз ёшларимиз томонидан алоҳида қадрланаётгани, шаҳару туманларимиз марказларида мағрур ҳилпираётган байроғимиз атрофида турли маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ташкил этилаётгани барчада Ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини мустаҳкамламоқда.

    Қалбида Она Ватан меҳри жўш ураётган азиз ватандошларимизни бугунги байрам билан яна бир бор муборакбод этаман.

    Учинчи Ренессанс асрини бошлаётган Янгиланаётган Ўзбекистонимизнинг муқаддас байроғи янада юксакларда мағрур ҳилпирайверсин!

    Озодбек Назарбеков,

    Маданият вазири.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates