Юрий Гагарин вафотидан 55 йил ўтди: ўшанда нима бўлган эди?

    Сайёрамизнинг биринчи фазогири Юрий Гагарин 1968 йил 27 март санасида вафот этган.

    Унинг ўлими МиГ-15УТИ самолётида ўқув парвози ўтказаётган вақтида содир бўлгани айтилади. Аммо фожианинг расмий сабаблари ҳозиргача маълум қилинмаган. Бугун ўша ҳодисага 55 йил тўлди, деб ёзмоқда russian.rt.com нашри.

    Юрий Гагарин авиациядаги илк қадамларини Саратов саноат коллежида, учиш клубида ўқиётганида қўйган. 1957 йилда Чкаловский номидаги 1-ҳарбий авиация учувчилар мактабини имтиёзли диплом билан тугатган. К.Е. Ворошилов ва 169-қирувчи авиация полкига хизмат қилиш учун юборилган. 1961 йил 12 апрелда у Восток фазовий кемасида Ер орбитасини айланиб чиқиб, коинотга кўтарилган илк инсонга айланди.

    Гагарин кўплаб Совет ва халқаро мукофотларига сазовор бўлган. У Халқаро Aстронавтика Aкадемиясининг фахрий аъзоси ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони эди.

    Лазиза ЭРМАТОВА тайёрлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates