баннер
30 мар 2025
04:32

    Юртимиз санъаткорлари халқаро фольклор халқ рақс фестивалида ғолиб бўлди

    7-12 июль кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида «Олтин қоракўз» 36-халқаро фольклор халқ рақс фестивали бўлиб ўтаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

    Унда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатлари қаторида Ўзбекистон давлат филармониясининг «Навбаҳор» рақс ансамбли ҳамда «Бек» доирачилар ансамбли иштирок этди.

    6 кун давом этган танловда:

    1-ўрин Ўзбекистон делегациясига;

    2-ўрин Туркманистон делегациясига;

    3-ўрин Болгария делегациясига насиб этди.

    Маълумот учун: «Олтин қоракўз» фестивали 62 маротаба ўтказилган бўлиб, 36 йилдан буён конкурс сифатида ташкил этиб келинади. Фестивалнинг 62 йиллик тарихида Ўзбекистон илк бор 1-ўринни эгаллади, деб хабар беради Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech