Юртимизда сўнгги 5 йилда миллий эмлаш календарига 4 турдаги янги вакцина киритилди

    Коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган аҳолининг 83,3 фоизи тўлиқ вакцинация билан қамраб олинди. Бустер доза билан эмлаш қамрови 81,4 фоизга етказилди. Грипп касаллигига қарши эса 2,3 млн нафар аҳоли эмланди.

    Нурмат Атабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошлиғи ўринбосари:

    — COVID-19 пандемиясида барча соҳалар қатори тиббиёт тизими ҳам жиддий синовдан ўтди. Бироқ юртимизда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли ушбу оғир даврни жиддий йўқотишларсиз ўтказдик.

    Хусусан, соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирус инфекцияси бўйича профилактик ҳамда эпидемияга қарши кураш тадбирлари тизимли ташкил этилгани боис аҳоли орасида жамоавий иммунитетнинг шаклланишига эришилди ва юртимизда ушбу касаллик бўйича эпидемиологик барқарорлик таъминланди.

    Коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган аҳолининг 83,3 фоизи тўлиқ вакцинация билан қамраб олинди. Бустер доза билан эмлаш қамрови 81,4 фоизга етказилди. Грипп касаллигига қарши эса 2,3 млн нафар аҳоли эмланди.

    Аҳолининг эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида ўтказилган профилактик, эпидемияга қарши ҳамда мақсадли эмлаш тадбирлар натижасида айрим хавфли касалликлар тугатилиб, кўплаб хасталиклар динамикасида кескин пасайиш кузатилди.

    Шунингдек, 2022 йилда болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш қамрови 98 фоизга етди. Бундан ташқари, сўнгги 5 йил давомида эмлаш календарига 4 турдаги янги вакциналар киритилди. Натижада қизамиқ, қизилча ва безгак касаллиги тугатилганлиги тўғрисида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сертификатлари олинди. Энг қувонарлиси, ўлат, вабо, шол, дифтерия, қоқшол касалликлари умуман қайд этилмади.

    Халқаро ҳамкорлик доирасида АҚШнинг СDС ташкилоти билан ҳамкорликда Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб, антибиотикка чидамлиликни аниқлаш бўйича марказ ташкил этилди. Ушбу муассасанинг вазифаси асосан касаллик қўзғатувчиларига антибиотикларга сезувчанликни ўрганади, антибиотиклардан тўғри фойдаланилади, полипрагмазия ва оғир асоратларнинг олди олинади.

    Албатта соҳадаги бундай ўзгаришлар юртимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш ва аҳоли орасида хавфли инфекциялар тарқалишининг олдини олишга хизмат қилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates