Замонавий дипломатия: тўғри ахборот оқилона сиёсатнинг муҳим таянчидир

    Таълим 12 октябр 2024 4214

    11 октябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари кунлари” доирасида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

    Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳаррири ўринбосари Абу Бакир Ўрозов, таҳририят адабий котиби Хайриддинмурод Абулфайзов ҳамда университетнинг Оммавий ахборот воситалари ва нашриёт бўлими бошлиғи Бахтиёр Ҳасанов ахборот хуружи кун сайин авж олаётган, шу тариқа бутун дунёда хавфсизликка таҳдид кезиб юрган таҳликали бир шароитда холис ахборотга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам кучаяётгани ҳақида гапирди.

    Ёшлар билан мулоқотда газеталарнинг янги қиёфаси, медиаконвергенция жараёнлари, таҳририят журналистларининг ихтисослашуви ва кўп қирралилик қобилияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Шунингдек, учрашув давомида талабаларнинг таклиф ва саволлари эшитилиб, уларга аниқ мисоллар билан жавоб берилди. Университет талабалари, ёш тадқиқотчилари билан ижодий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates