Замонавий йўл белгилари: хавфсизлик ва амалиёт

    Ижтимоий ҳаёт 16 октябр 2020 4046

    Қарши шаҳрида пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳайдовчилик маданиятини юксалтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Йўл белгилари замонавий, юқори сифатлисига алмаштирилаяпти.

    Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти келтирган маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўлим ҳолатлари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда ва бу кўрсаткич йилига қарийб 1 миллион 400 минг ўлим ҳолатларини ташкил этади. Ҳисоботда бундай ҳодисалар оқибатидаги жароҳатлар 5-29 ёшдаги болалар ва аёлларнинг ўлимига асосий сабаб деб қайд этилди.

    Йўлларда ҳалок бўлаётганларнинг ярмидан кўпи «йўлларнинг ожиз фойдаланувчилари» – пиёдалар ва велосипедчилар.

    Қарши шаҳрида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилаяпти. Жумладан, йўл белгилари замонавий ва юқори сифатлисига, нур қайтарувчи қопламага эга бўлган йўл белгиларига алмаштирилаяпти.

    Асосий йўллар устига чидамли чизиқлар тортилмоқда.

    Электрон йўл белгилари, энг аввало, ахборот-кўрсаткич ва огоҳлантириш белгилари, ёниб турувчи «Пиёдалар ўтиш жойи», «Диққат, пиёда» йўл белгилари, замонавий светофорлар ўрнатилишига катта урғу берилган. Шаҳардаги 12 та Лед-мониторларга йўл ҳаракати иштирокчиларини огоҳлантиришга қаратилган қисқа роликлар жойлаштирилмоқда.

    Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматидан маълум қилишларича, бундай замонавий йўл белгилари, огоҳлантирувчи таблоларни келгусида вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ўрнатиш кўзда тутилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates