Зангиота туманида «Менинг биринчи уйим» дастурининг биринчи босқичи тажриба-синов тариқасида амалга оширилади

    Ижтимоий ҳаёт 14 ноябр 2023 707

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун қўйилди.

    Қарор лойиҳасига кўра, «Менинг биринчи уйим» дастурини биринчи босқичини тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани «Туркистон» МФЙда амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

    Дастур доирасида қуриладиган уй-жойлар аҳолига имтиёзли ва бозор шартларда реализация қилинади.

    Имтиёзли уй-жойлар охирги 5 йил давомида мулк ҳуқуқи асосида уй-жойга эга бўлмаган оилаларга, 15 фоиз миқдорда бошланғич тўлов асосида 20 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида берилади.

    Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга имтиёзли уй-жойлар бўйича бошланғич тўловининг бир қисмини қоплаш учун – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, ойлик тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – беш йил давомида ҳар ойлик қатъий белгиланган 1 миллион сўм миқдорида Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ажратилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates