Зарарли ҳавола орқали бировнинг пулларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

    Гумонланувчи жабрланувчининг телеграмига сохта ҳавола жўнатган ва унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, 51 млн сўм пулларини ўз картасига ўтказиб олган.

    Наманган вилоятида яшовчи Н.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 51 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи Р.Д. содир этганлиги аниқланган.

    Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Р.Д., жабрланувчи Н.А.нинг телеграмига сохта ҳавола жўнатган ва унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, 51 млн сўм пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Р.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates