"LED-экран" орқали реклама қилишни ваъда қилган фирибгар ушланди

    Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли фуқаро Ў.Й. ўзининг банк картасидаги 6.100.000 сўм пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилгани ҳақида ИИОга мурожаат қилган.

    Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 32 ёшли фуқаро К.Ё. содир этганлиги аниқланди.

    Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган, К.Ё., интернет фойдаланувчиларига Телеграм мессенжерида "LED-экран" орқали реклама қилиб беришликни айтиб, уларни қизиқтириб, тўловларни олдиндан амалга оширишлари кераклигини айтган ҳолда пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан К.Ё.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates