Андижонда фуқаро сохта ҳаволага ишониб чув тушди

    Андижон вилоятида яшовчи 46 ёшли фуқаро И.Ш. банк картасидан 1.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилгани ҳақида ИИОга мурожаат қилган.

    Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

    Мурожаатга асосан Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 20 ёшли Х.Д. содир этгани аниқланди.

    Маълумотларга кўра, Х.Д. интернет фойдаланувчиларига Телеграм мессенжери орқали ёлғон эълонлар остида сохта дастур, ҳавола жўнатиб, бу эълонга ишонган жабрланувчи И.Ш.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Х.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169 моддаси 3 қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates