"ОLX" да ёлғон эълон жойлаб фуқароларни чув туширган фирибгар ушланди

    Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро А.Ш. ўзининг банк картасидан 700.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилгани бўйича ИИОга мурожаат қилган.

    Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

    Мурожаатга асосан тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи муқаддам ЖКнинг 168 моддаси 3 қисми билан судланган Х.С. содир этганлиги аниқланди.

    Маълумотларга кўра, Х.С. "ОLX" платформасида "Асеr" русумли ноутбук арзон нархда сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи А.Ш. билан телефон орқали гаплашиб, 4 млн. сўмга ўзаро келишиб, унинг ишончига кириш орқали мазкур ноутбук учун олдиндан 700.000 сўм миқдоридаги пулларни «аванс» тариқасида ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргизиб қўйган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси 3 қисми "б,г" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates