Зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгилари демонтаж қилинади, уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.
Қарор билан шу белгиларда кўрсатилган амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига рухсат берилди. Масалан, "Тўхтаб туриш тақиқланган" белгисининг тагида амал қилиш вақти соат "7.00 - 21.00" деб кўрсатилган бўлса, транспорт воситалари ушбу белги ҳудудида соат 21.00 дан 7.00 га қадар бемалол тўхтаб туришлари мумкин бўлади.









