Zeppelin International AG корхонаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

    Саноат 20 январ 2023 1159

    Жорий йил 19 январда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов «Zeppelin International AG» корхонаси бошқаруви раиси Франк Янас билан музокаралар ўтказди.

    Маълумот учун: «Zeppelin International AG» корхонаси 1950 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда у дунёнинг 43 давлатида фаолият юритади, йиллик савдо айланмаси 3,7 миллиард еврони ташкил этади. Корхона атерпиллар русумли техника воситаларининг Ўзбекистондаги расмий эксклюзив дилери ҳисобланади. 2022 йил май ойида Тошкентда йирик тугунли усулда автомобиль йиғиш бўйича атерпиллар заводи ишга туширилди.

    Учрашувда томонлар Ўзбекистонда атерпиллар ускуналари бутловчи қисмларни таъмирлаш ва тиклаш Марказини ташкил этиш истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.

    Музокаралар якунида унинг иштирокчилари икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги навбатдаги тадбирларни ҳамда қисқа ва ўрта муддатли истиқболда амалга ошириладиган устувор вазифаларни белгилаб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates