Расмийлар 2019 йил такрорланишидан чўчимоқда, ўшанда худди шу боғда кучли қурғоқчилик туфайли 200 дан ортиқ фил нобуд бўлганди.
Африканинг жанубий мамлакатида ёғингарчиликнинг етишмаслиги ва жазирама иссиқ бўлиши башорат қилинаётганлиги сабабли яна кўплаб филлар нобуд бўлиши мумкин. Зимбабведа ёмғирли мавсум одатдагидан бир неча ҳафта кеч бошланди, ёз қуруқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳайвонларни ҳимоя қилиш халқаро жамғармаси вазиятни филлар ва бошқа ҳайвонлар учун инқироз деб атади. Тадқиқотларга кўра, иқлим ўзгариши Эль-Ниньони кучайтириб, янада экстремал таъсирларга олиб келиши мумкин.
Олимларнинг қайд этишича, қурғоқчиликдан энг кўп ёш, кекса ва касал филлар азият чекади, чунки улар сув излаб узоқ масофаларни босиб ўтолмайди. Ўртача катталикдаги фил кунига тахминан 200 литр сув ичади. Боғда ҳайвонлар учун сув қуядиган қудуқлар мавжуд, унинг ҳудудидан катта дарёлар оқиб ўтмайди.
Айни пайтда майдони 14,5 квадрат километр бўлган Хвангеда 45 мингга яқин фил бор, деб хабар беради mir24.tv.